Рихсивой Авазов
Ушбу саҳифани Рихси Авазов билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Рихсивой Авазов | |
---|---|
Таваллуди |
10-январ 1942-йил[1] |
Вафоти |
26-феврал 2013-йил (71 ёшда) Тошкент |
Рихсивой Авазов (10-январ, 1942 — 26-феврал, 2013) — Ўзбекистон халқ артисти. Ўзбек Миллий академик драма театри актёри.
Биографияси
[edit | edit source]Рихсивой Авазов 1942-йил 10-январида[1] Жанубий Қозоғистоннинг Турбат қишлоғида туғилган. 1959-йилда Тошкент шаҳридаги 22-ўрта мактабни битириб, Алишер Навоий номли опера ва балет театрида саҳна ишчиси бўлиб ишлайди, айни пайтда А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг „Драма ва кино актёри“ факултетининг кечки бўлимида ўқийди — Ўзбекистон халқ артисти Алберт Хачатуров қўлида таҳсил олади.[2]
Ўзбекистон халқ артисти Рихсивой Авазов 2013-йил, 26-феврал куни вафот этди. Ўзбек миллий академик драма театри актёри 71 ёшда эди.[3]
Меҳнат фаолияти
[edit | edit source]Р.Авазов 1965-йилда институтни тамомлагач, Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий) академик драма театрига актёр сифатида ишга қабул қилинади. „Сарвиқомат дилбарим“даги Камол Р.Авазовнинг театр саҳнасидаги биринчи образи бўлди. Ўз устида тинмай ишлаган, устоз санъаткорлардан саҳна сирларини қунт билан ўрганиб борган ёш актёр театр репертуаридаги асосий спектаклларда роллар ижро этиб томошабинлар эътиборини қозонди. Р.Авазов театрда ишлаш жараёнида:
- Абдураззоқ (М.Шайхзода, „Мирзо Улуғбек“),
- Матлаб (Э.Воҳидов, „Олтин девор“),
- Орсини (Дюма, „Нел минораси“),
- Кимёгар (Уйғун, „Абу Райҳон Беруний“),
- Шпигелберг (Шиллер, „Қароқчилар“),
- Анвар (Ибрагимбеков, „Кўк эшик ортидаги аёл“),
- Маслаҳатчи (Шварс, „Қор маликаси“),
- Анучкин (Гогол, „Уйланиш“),
- Тиреси (Софокл, „Антигона“),
- Мамарасул (Ў.Умарбеков, „Қиёмат қарз“),
- Зевс (М.Карим, „Оловни ташлама, Прометей“),
- Петушков (Л.Толстой, „Тирик мурда“),
- Адо (Т.Тўла, „Нодирабегим“),
- Абу Файсал (Уйғун, „Абу Али Ибн Сино“),
- Прокурор Улин (Абдулин, „Ўн учинчи раис“),
- Мансур бахши (П.Қодиров, „Юлдузли тунлар“),
- Норимбет (М.Авезов, „Абай“),
- Амирхон (Уйғун, „Зебуннисо“),
- Ҳамдам (Шукрулло, „Ўғрини қароқчи урди“),
- Ёрмат (Ойбек, „Қутлуг қон“),
- Алишер Навоий (А.Навоий, „Сабъаи Сайёр“),
- Ҳамид (И.Султон, „Абдулла Қодирийнинг Ўтган кунлари“),
- Брут (Шекспир, „Кориолан“),
- Амир Сайд (А.Самад, „Соҳибқирон Темур“),
- Муҳаммад Қовчин (А.Орипов, „ Соҳибқирон Амир Темур“),
- Йўлдош Одамич (Б.Мухаэв, „Ҳаётдан тўйган тун“),
- Дарвешали (О. Ёкубов, „Бир кошона сирлари“),
- Соқивой (С.Имомов, „Шайтон ва фаришта“) каби турли табиатдаги кўплаб ролларни етук маҳорат билан ижро этди.
Телевидиниядаги фаолияти
[edit | edit source]Р.Авазов 20 йилдан бери Ўзбекистон телевидениэсида суратга олинган видеофилмлар ва „Оталар сўзи—ақлнинг кўзи“ телекўрсатувларида роллар ижро этиб, санъат мухлисларига манзур бўлган. Видеофилмларда актёр томонидан қойилмақом қилиб ижро этилган:
- Ғиёсиддин (Ойбек, „Алишер Навоий“),
- Аҳмад Танбал (П.Қодиров, „Бобур“),
- Қўшмоқов (Ў.Усмонов, „Гирдоб“),
- Бобур (Б.Бойқобилов, „Тун ва кун“) каби ролларни ҳамон томошабинлар мароқ билан томоша қилиб эстетик завқ олишади.
Дубляж устаси
[edit | edit source]Р.Авазов кўп йиллардан бери „Ўзбекфилм“ киностудиясининг дубляж гуруҳида фаол қатнашиб, „Ўгай она“, „Донишманд Ярослав“, „Қирол Лир“, „Эртага ярим тунда“, „Филипп Марлоу“, „Федерал полиция“ каби мингдан ортиқ бадиий филмлар ва киносериалларга овоз берди.
Мукофотлари
[edit | edit source]Рихсивой Авазовнинг ижодий меҳнати муносиб баҳоланди. 2000-йилда „Ўзбекистон халқ артисти“ фахрий унвони билан такдирланди.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ 1,0 1,1 „Календарь знаменательных и памятных дат независимой республики узбекистан на 2012 год“ (русча). Миллий Кутубхона. 16-январ 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-март. (Wайбаcк Мачине сайтида 16-январ 2013-йил санасида архивланган)
- ↑ РИХСИВОЙ АВАЗОВ Ўзбекистон халқ артисти, 13-март 2013-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 6-март 2013-йил
{{cитатион}}
: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Ўзбекистон халқ артисти Рихсивой Авазов вафот этди“ (ўзбекча). кун.уз (7-март). 11-март 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-март.