Jump to content

Секким

From Vikipediya

Секким — Ҳиндистон таркибидаги штат. Шарқий Ҳимолай тоғларида. Непал, Бутан ва Хитой билан чегарадош. Майдони 7,3 минг км². Аҳолиси 576 минг киши (2001), асосан, бхотия, лепча, непали, инглиз тилида сўзлашади. Лепча ва бхотиялар (30,8%) буддизм (ламаизм) динига, калган халқларнинг кўпчилиги (66,7%) индуизм динига эътиқод қилади. Маъмурий маркази — Гангток ш.

С. ҳудуди Катта Ҳимолай тоғларининг жан. ён багрида, 1500 м дан баландда жойлашган. Энг баланд жойи 8585 м. Чукур даре водийси кўп. Энг йирик дарёси — Тиста. Иқлими субекваториал, сернам, тоғ иқлими. Йиллик ёғин 3000–4000 мм, шимолида 500 мм гача. Гангктокда январнинг ўртача температураси Г, июлники 19°.Баландлик минтақалари яққол кўзга ташланади. 4000 м баландликкача барг тўкувчи ва игна баргли ўрмонлар, ундан юқориси алп ўтлоқлари.

16-асрохиридан С. ҳудудига тибетликлар кириб келган. 18-аср охиригача С. Тибетга тобе бўлган. 19-аср 2-ярмидан 1946-йилгача Англия мустамлакаси. 1949-йилдан Ҳиндистон протекторати. 1950-йилда Секким—Ҳиндистон шартномасига мувофиқ, Ҳиндистон ҳукумати С.нинг мудофааси ва ҳудуд бутунлигини таъминлашни ўз зиммасига олди. 1973-йилдан барча маъмурий фаолиятлар Ҳиндистон ҳукумати ихтиёрига берилди. 1974-йил апрелда 1умумий сайлов ўтказилди. 3 июлда конституция қабул қилинди. 1974-йил сентабрда С.га Ҳиндистоннинг уюшган штати мақоми берилди. 1975-йил майдан С. — Ҳиндистоннинг 22штати.

С. — аграр штат. Аҳоли деҳқончилик, чорвачилик ва қисман ёғоч тайёрлаш билан шуғулланади. Тоғ оралиғидаги водийлар ва даре қайирларида шоли, маккажўхори, батат, соя, зираворлар экилади. Боғдорчиликда апелсин, олма, ананас, банан ўстирилади. Чой плантациялари бор. С. жаҳон бозорига кардамон етказиб бериш бўйича 1-ўринни эгаллайди. Чорвачиликда қорамол, қўй боқилади. Ҳунармандчиликда уйрўзғор буюмлари, қоғоз тайёрланади, гилам тўқилади. Ёғоч ўймакорлиги ривожланган, кумуш буюмлар ясалади. Фойдали қазилмалардан қўрғошин, рух, мис рудалар кезиб олинади. Рангподаги ктда полиметалл рудалар қайта ишланади. Қимматбаҳо тошларга ишлов берувчи, озиқ-овқат корхоналари мавжуд. Давлат кустар саноат институтида анъанавий саноат тармокларини ривожлантириш соҳасида тадқиқотлар олиб борилади. ГЕСлар қурилган. Туризм ривожланган.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил