Татра тоғлари
Appearance
![](http://178.128.105.246/host-http-upload.wikimedia.org/wikipedia/commons/thumb/7/71/Morskie_Oko_o_poranku.jpg/250px-Morskie_Oko_o_poranku.jpg)
Татра тоғлари — Карпат тоғларидаги энг баланд тоғ массиви. Чехия, Словакия ва Полша ҳудудларида жойлашган. Узунлиги 65 км, энг баланд жойи 2655 м (ГерлоховскиШтит тоғи). Гранит, гнейс ва оҳактошлардан тузилган. Татра тоғларида алп релеф шакллари, мореналар, кар кўллари кенг тарқалган. Карст ғорлари (Беланская, Анабастрова б.) учрайди. Татра тоғлари ён бағирларида 1800 м баландликкача қорақайин, оққарағай, қарағай, тилоғоч ўрмонлари, ундан баландда бутазорлар, алп ва субалп ўтлоқлари бор. Татра миллий боғи, метеорологик расадхона ташкил қилинган. Туризм ривожланган. Курорт кўп, қишки спорт маркази.
![]() | Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |