Jump to content

Кара денгизи

Координаталари: 77°Н 77°Э / 77°Н 77°Э / 77; 77
From Vikipediya
Кара денгизнинг жойлашуви кўрсатилган харита.
Кара денгизнинг жойлашуви кўрсатилган харита.
Жойлашуви Шимолий Муз океани
Координаталари 77°Н 77°Э / 77°Н 77°Э / 77; 77
Океан типи денгиз
Ҳавзага алоқадор ўлкалар Россия
Юзаси 926,000 км2 (358,000 кв ми)
Ўртача чуқурлиги 131 м (430 фт)
Сув ҳажми 121,000 км3 (98×10^9 аcре⋅фт)
Манбалар [1]

Кара денгизи (ўзбекча: Кара Сеа; русча: Ка́рское мо́ре, Карское море) — Шимолий Муз океани ҳавзасида жойлашган чекка денгиз. Новая Земля, Франс Иосиф Ери ораллари ва Северная Земля архипелаги оралиғида жойлашган. Майдони 926,000 км2 (358,000 кв ми) (ороллари билан 893 минг км2).

Тавсифи

[edit | edit source]

Кара денгизи, асосан, шелф зонасида жойлашган. Денгизнинг ўртача чҳуқурлиги 30-100 м, максимал чуқурлиги эса 600м ни ташкил этади, сув ҳажми 112 минг км3 га тенг. Узунлиги (жанубий-ғарбдан шимолий-шарққа томон) 1500 км ни, эни (шимолий қисмида) 800 км ни ташкил этади. Денгизда ороллар кўп. Йирик қўлтиқлари Об ва Енисей. Денгизга Таймир, Пясина, Енисей, Об, Кара дарёларининг суви қуйилади. Денгиз унга қуйилувчи Кара дарёсининг номини олган.

Иқлими

[edit | edit source]

Денгизда арктика иқлими ҳукмронлик қилади. Қиши давомли, совуқ, ёзи қисқа, салқин кечади. Январнинг ўртача ҳарорати — 20°, — 30°, июлники эса —6 дан 5° гача бўлиши кузатилган. Қишда кучли шамол ва бўронлар, ёзда эса тез-тез туманли ҳолатлар бўлиб, июлда ҳам совуқ кунлар 6 кундан 20 кунгача давом этади. Денгиз йилнинг кўп қисмида муз билан қопланиб ётади. Ҳаво температураси денгизнинг шимолий қисмида 9—10 ой, жанубида 7—8 ой давомида 0°дан паст бўлади. Йилига 3—4 ой қутб туни, 2—3 ой қутб куни бўлади.

Ҳайвонот олами

[edit | edit source]

Денгиз ҳудуди ва унинг атрофидаги одамлар ҳар хил балиқлар (треска, муксун, нелма) ва денгиз ҳайвонларини (нерпа, белуха, денгиз қуёни, оқ айиқ) овлаб кун кечиради. Асосий порти — Диксон. Денгиз кемалари Енисей дарёсига Дудинка ва Игарка портларигача кира олади[2]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Стеин, Р.. Арcтиc Оcеан Седименц: Проcессес, Прохиэс, анд Палеоэнвиронмент. Элсевиэр, 2008 — 37 бет. ИСБН 9780080558851. 
  2. "Кара денгизи" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-06-09 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил